Daryo

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида қанча пул ишлаб топади?

17 декабрь, чоршанба куни Доҳада бўлиб ўтган FIFA Кенгаши йиғилишидан сўнг, ташкилот 2026-йилги FIFA Жаҳон чемпионати якунларига кўра аъзо давлатлар ўртасида жами 727 миллион доллар тақсимланишини маълум қилди.

1 дақиқа ўқиш28 195 кўришлар0 изоҳ32

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) 2026-йилги Жаҳон чемпионати иштирокчилари учун 727 миллион доллар ажратилишини эълон қилди. Ушбу маблағлар жамоаларнинг турнирдаги натижаларига қараб тақсимланади. Ўзбекистон терма жамоаси эса турнирда иштирок этгани учун кафолатланган 10,5 миллион доллар қўлга киритади. Натижалар яхшиланган сари тўловлар ҳам ошиб бораверади. 

2026-йилги Жаҳон чемпионати тарихдаги энг йирик футбол мусобақаси бўлиши кутилмоқда. Турнирда иштирок этадиган жамоалар сонининг 32 тадан 48 тага оширилиши ҳам мукофот пули тизимида жиддий ўзгаришлар бўлишини кўрсатади. 17 декабрь, чоршанба куни Доҳада бўлиб ўтган FIFA Кенгаши йиғилишидан сўнг, ташкилот 2026-йилги Жаҳон чемпионати якунларига кўра аъзо давлатлар ўртасида жами 727 миллион доллар тақсимланишини маълум қилди.

Чемпион жамоа 50 миллион доллар кафолатланган мукофот олади. Мусобақада иккинчи ўринни эгаллаган терма жамоа 33 миллион доллар, кенгайтирилган форматда 33–48-ўринларни банд этган жамоалар эса 9 миллион доллардан олади. Шунингдек, ҳар бир иштирокчи терма жамоага тайёргарлик харажатлари учун 1,5 миллион доллар ажратилади. Бу эса ҳар бир мамлакат камида 10,5 миллион доллар маблағ билан таъминланишини англатади.

ЖЧ-2026 мусобақаси соврин жамғармаси:

  • Чемпион: 50 миллион доллар
  • Иккинчи ўрин: 33 миллион доллар
  • Учинчи ўрин: 29 миллион доллар
  • Тўртинчи ўрин: 27 миллион доллар
  • 5–8-ўринлар: 19 миллион доллар
  • 9–16-ўринлар: 15 миллион доллар
  • 17–32-ўринлар: 11 миллион доллар
  • 33–48-ўринлар: 9 миллион доллар

​Маълумот учун, 5 декабрь, жума куни Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, Ўзбекистон “K” гуруҳидан жой олди. Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоага Португалия, Колумбия ҳамда қитъалараро плей-офф ғолиби (Конго – Ямайка/Янги Каледония) рақиблик қилади.

Ўзбекисто илк турда Колумбияга қарши майдонга тушади. Бу учрашувга Мексика пойтахтидаги “Ацтека” стадиони мезбонлик қилади. “Оқ бўрилар” иккинчи турда Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия билан ўйнайди. Мазкур беллашув АҚШдаги “NRG” стадионида ўтади. Фабио Каннаваро жамоаси охирги турдаги учрашувни Атлантадаги “Мерседес Бенз” стадионда ўтказади.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Bosma OAV fakulteti, Sport jurnalistikasi yo‘nalishini tugatganman. “Daryo”da 2025-yilning mart oyidan beri ishlayman va xabarlar hamda tahliliy maqolalar yozaman. Har yili Qozog‘istonning “Hokim” kinosini kamida bir marta ko‘raman. Said Ahmadning “Ufq” trilogiyasini sevib o‘qiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар