Daryo

Тошкентда 3,6 млрд сўмни ўзлаштирган эркак Туркияда ушланди

У фуқароларга юк ташувчи транспорт воситасини олиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан пулларни қўлга киритган.

1 дақиқа ўқиш5 799 кўришлар0 изоҳ1

Ўзбекистонда фирибгарликда айбланиб, қидирувда бўлган эркак Туркияда ушланди. Бу ҳақда ИИВ Тезкор-қидирув департаменти хабар берди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти ҳамда мамлакатнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбланган фуқаро Туркияда қўлга олинган.

1980-йилда туғилган мазкур шахс ўн нафардан ортиқ фуқарога юк ташувчи транспорт воситасини олиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 3 миллиард 607 млн сўмдан ортиқ маблағни қўлга киритган.

2023-йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирув эълон қилинган фуқаронинг Туркиянинг Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Декабрь ойининг бошларида Ўзбекистонда содир этган жинояти учун 19 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга тушганди. Ўзбекистон ҳудудида содир этилган иқтисодий ва мулкий жиноятларга оид айбловлар бўйича қидирувда бўлган эркак Вьетнамда ушланди. Халқаро қидирувда бўлган яна бир ўзбекистонлик Мисрда қўлга олинди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар