Daryo

Самарқандда мармар тошлар орасига яширилган наркотик моддалар топилди

Шундай йўл билан 37 килодан ортиқ гиёҳвандлик воситаси мамлакатга олиб кирилган. Тўрт киши қамоққа олинди, улардан бири хорижий давлат фуқароси.

1 дақиқа ўқиш13 292 кўришлар0 изоҳ1

Ўзбекистонга гиёҳвандлик воситаларини мармар тошлар орасига яширган ҳолда олиб келган шахс ва уни сотиш билан шуғулланганлар қамоққа олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Республика миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбирлари доирасида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида ДХХнинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида 1992-йилда туғилган хорижий давлат фуқароси ҳамда Самарқанд вилоятида яшовчи, 1981- ва 1995-йилларда туғилган 3 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

Аниқланишича, чет эллик фуқаро қурилишда фойдаланиладиган мармар тошлар орасига гиёҳвандлик воситаларини яширган ҳолда мамлакатга олиб келган, маҳаллий фуқаролар эса уни сотиш билан шуғулланган.

Тезкор тадбир давомида жами 37 килограмм 421 гамм экстракцион опий гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Фото: ДХХ

14 декабрь куни Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган йигит ва қиз қамоққа олингани хабар қилинганди. Давлат божхона қўмитаси Тошкент вилоятида машина бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланганди. 

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар