Daryo

Telegram’даги Wallet Ўзбекистонда ишга туширилди

Эндиликда ўзбекистонлик фойдаланувчилар алоҳида илова юкламасдан, мессенжернинг ўзида криптовалюталарни сотиб олиш, сотиш ва ўтказмаларни амалга оширишлари мумкин. Хизмат Humo, Visa ва Mastercard карталари орқали тўловларни қўллаб-қувватлайди.

1 дақиқа ўқиш9 500 кўришлар0 изоҳ15

Telegram’даги Wallet Ўзбекистонга кириб келмоқда ва 27 миллиондан ортиқ Telegram фойдаланувчилари учун хизматни ишга туширмоқда. Эндиликда ўзбекистонлик фойдаланувчилар алоҳида илова юкламасдан, мессенжернинг ўзида криптовалюталарни сотиб олиш, сотиш ва ўтказмаларни амалга оширишлари мумкин. Хизмат Humo, Visa ва Mastercard карталари орқали тўловларни қўллаб-қувватлайди.

Маълумотларга кўра, Telegram’да Ўзбекистонда 27 миллиондан ортиқ фаол фойдаланувчи бор. Wallet мессенжердаги интерфейсга интеграция қилингани сабабли рўйхатдан ўтиш жараёни бир неча сония давом этади. Ҳамён Bitcoin, Toncoin, USDТ ва 200 дан ортиқ токенларни қўллайди. Хизмат Asterium технологик экотизими асосида ишлайди. Бу формат айниқса Ўзбекистонда долзарб, чунки интернетфаол аҳолининг 88 фоизидан ортиғи Telegram’дан асосий алоқа воситаси сифатида фойдаланади. Wallet’нинг кундалик фойдаланувчи тажрибасига интеграция қилиниши крипто активлар билан ишлашни янада қулай ва табиий қилади.

Asterium бош директори Комилхўжа Султоновнинг айтишича, хизматнинг мақсади – крипто воситаларидан фойдаланишни соддалаштириш ва кенг аудиторияга қулай муҳит яратиш. Wallet Ўзбекистонда NAPP томонидан расмий лицензия олганидан сўнг ишга туширилди. Лицензиялаш жараёни фойдаланувчи идентификацияси ва молиявий хавфсизлик бўйича талабларга риоя этилишини таъминлайди.

Тhe Open Platform (ТОP) бош директори Андрей Рогозов Ўзбекистонни финтеч бозоридаги энг фаол ҳудудлардан бири сифатида қайд этиб, Telegram миқёси ва тартибга солиш механизмларининг аниқлиги хизматни жорий этиш учун қулай шароит яратганини таъкидлади. Бугунги кунда Wallet’да дунё бўйлаб 150 миллиондан ортиқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтган. Ушбу ишга тушириш 2025 йил июль ойида АҚШда Wallet in Telegram хизматининг ишга туширилишидан кейин амалга ошди ва кейинги икки йил ичида яна 15 та бозорда ишга тушириш режалаштирилган.

Изоҳ учун: Telegram’даги Wallet икки турдаги ечимни таклиф қилади — Crypto Wallet (савдо ва ўтказмалар учун мултичаин-ҳамён) ҳамда TON Wallet (фойдаланувчи калитларини мустақил бошқарадиган (non-custodial) крипто-ҳамён).



Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар