Daryo

Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан стратегик шериклик муносабатларини кучайтириш бўйича суҳбатлашди

Учрашувда таълим, фан, маданият ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

1 дақиқа ўқиш4 652 кўришлар0 изоҳ1

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси Лонг Юйсян билан учрашув ўтказди.

Қайд этилишича, унда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш юзасидан фикр алмашилган.Марказ Ўзбекистон-Хитой алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, турли соҳалардаги лойиҳаларни илгари суришда муҳим ўрин тутаётгани қайд этилиб, таълим, фан, маданият ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилгани билдирилди.Яқин мулоқотни давом эттириш ва қўшма ташаббусларни мувофиқлаштириш зарурлиги таъкидланди.

Саида Мирзиёева ACWA Power компанияси раиси ва Vision Invest компанияси директорлар кенгаши аъзоси Муҳаммад Абунаян билан ҳам учрашув ўтказганди.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Xalqaro jurnalistika yo‘nalishi talabasiman. “Daryo”da 2025-yilning avgust oyidan buyon ishlayman. Xabarlar yozaman. Sevimli kitobim Jek Londonning “Martin Iden” asari. Har yili Andrey Tarkovskiyning “Nostalghia” filmini kamida bir marta qayta ko‘raman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар