АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида бўлиб ўтадиган 2026-йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси “K” гуруҳидан жой олди. Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоага Португалия, Колумбия ҳамда қитъалараро плей-офф ғолиби (Конго – Ямайка/Янги Каледония) рақиблик қилади.
Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичи учрашувларини Мексика ҳамда АҚШ майдонларида ўтказиши кутилмоқда. Унга кўра, “оқ бўрилар” илк турда Колумбияга қарши майдонга тушса, иккинчи турда Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия билан ўйнайди. Каннаваро жамоаси охирги турда Конго/Ямайка/Янги Каледония ўртасидаги учрашувлар ғолибига қарши ўйнайди.
1-тур. 17 июнь | Ўзбекистон - Колумбия (“Ацтека” стадиони. Мехико)
2-тур. 23 июнь | Португалия - Ўзбекистон (“Гвадалахара” стадиони. Гвадалахара)
3-тур. 27 июнь | Конго/Ямайка/Янги Каледония - Ўзбекистон (“Ҳард-Рок” стадиони, Маями ёки “Атланта” стадиони, Атланта )
2026-йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади. Мусобақада 48 та терма жамоа бош соврин учун кураш олиб боради. Канада ЖЧ-2026 мусобақасининг 13 та ўйинига мезбонлик қилади. Учрашувлар Торонто ва Ванкувердаги стадионларда ўтказилади. Мексика ҳам 13 та ўйинни ўзида қабул қилади. Учрашувлар Мехико, Гвадалахара ва Монтеррей шаҳрида жойлашган стадионларида бўлади. Қолган барча ўйинларга АҚШ мезбонлик қилади.








