Opta суперкомпютери 2026 йил АҚШ, Мексика ва Канадада ўтказиладиган Жаҳон чемпионати олдидан терма жамоаларнинг ғалаба қозониш имкониятларини баҳолади.
Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг мундиалда чемпионлик имконияти 0,2 фоизга тенг. Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа дебютантлар орасида энг юқори кўрсаткичлардан бирига эга. Шунингдек, суперкомпютер Ўзбекистоннинг гуруҳдан чиқиш эҳтимолини ҳам бошқа илк бор қатнашаётган жамоаларга қараганда юқорироқ деб топган.
Осиёлик иштирокчилар орасида энг катта имконият Японияда — 0,9 фоиз. Кейинги ўринларда Жанубий Корея (0,3 фоиз), Австралия (0,2) ва Эрон (0,2) қайд этилган. Саудия Арабистони ҳамда Қатарнинг ғалаба қозониш эҳтимоли 0,1 фоизни, Иорданияники эса 0 фоизни ташкил этади.
Жаҳон чемпионатининг бош фаворити сифатида Испания кўрсатилди — 17 фоиз. Ундан кейин Франция (14,1 фоиз) ва Англия (11,8 фоиз) жой олган.
Амалдаги Жаҳон чемпиони Аргентинанинг имкониятлари паст баҳоланган. Лионель Месси бошчилигидаги жамоа асосий фаворитлар орасида 4-ўринда қайд этилди — 8,7 фоиз. Кириштиану Роналду бошчилигидаги Португалия терма жамоаси ғалаба қозониш имконияти эса 6,6 фоизга тенг.
Эслатиб ўтамиз, мундиал қуръаси 5 декабрь куни АҚШ пойтахти Вашингтондаги “Тҳе Kennedy Cентер” мажмуасида бўлиб ўтади. Тадбирда ЎФА раҳбарияти, терма жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро, мураббийлар штаби ҳамда FIFA томонидан таклиф этилган ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов иштирок этади.








