Daryo

ЖЧ—2026 да иштирок этадиган 5 та терма жамоа аъзолари АҚШ визаси учун гаров пули тўлашга мажбур бўлиши мумкин — The Athletic

Муаммо АҚШнинг Visa Bond пилот дастури билан боғлиқ бўлиб, унга кўра 50 та давлат фуқаролари бизнес ёки туристик виза олишда 10 минг доллардан 15 минг долларгача гаров пули тўлаши шарт. Улар орасида мундиалда иштирок этадиган мамлакатлар ҳам бор.

1 дақиқа ўқиш15 145 кўришлар0 изоҳ1

АҚШ визасини олишдаги янги тартиблар FIFAни ташвишга солмоқда: эндиликда мусобақада қатнашадиган бешта давлат вакиллари мамлакатга кириш учун гаров пули тўлашларига тўғри келиши мумкин. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.

Муаммо АҚШнинг Visa Bond пилот дастури билан боғлиқ бўлиб, унга кўра 50 та давлат фуқаролари бизнес ёки туристик виза олишда 10 минг доллардан 15 минг долларгача гаров пули тўлаши шарт. Ушбу маблағ шахс виза муддати тугагунча мамлакатни тарк этса, қайтариб берилади. Мазкур рўйхатга ЖЧ—2026 йўлланмасини қўлга киритган Жазоир, Кабо-Верде, Сенегал ва Кот-д’Ивуар давлатлари киритилган бўлса, 2 апрелдан бошлаб ушбу қоидалар Тунис фуқаролари учун ҳам амал қила бошлайди.

Ҳозирча дастур матнида халқаро спорт мусобақалари иштирокчилари учун ҳеч қандай истисно кўзда тутилмаган. Шу сабабли, футбол федерациялари ўтган ой ўтказилган ЖЧ—2026 га тайёргарлик семинарларида ушбу масаладан жиддий хавотир билдиришган. FIFA эса Трамп маъмуриятини футболчилар, мураббийлар штаби, федерация раҳбарлари ва ҳомийларнинг асосий ходимлари учун истисно қилиши учун сўров тайёрламоқда.

FIFA ушбу терма жамоаларга юборилган расмий таклифномалар гаров пулини тўламаслик учун етарли асос бўлиб хизмат қилишини талаб қилмоқда. Тахминларга кўра, агар АҚШ расмийлари ён босса ҳам, бу енгиллик фақат терма жамоа аъзоларига тегишли бўлади. Футболчиларнинг яқинлари ва мухлислар эса барибир белгиланган миқдордаги гаров пулини тўлашга мажбур бўлишлари мумкин.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Bosma OAV fakulteti, Sport jurnalistikasi yo‘nalishini tugatganman. “Daryo”da 2025-yilning mart oyidan beri ishlayman va xabarlar hamda tahliliy maqolalar yozaman. Har yili Qozog‘istonning “Hokim” kinosini kamida bir marta ko‘raman. Said Ahmadning “Ufq” trilogiyasini sevib o‘qiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар