Daryo

Жаҳон мамлакатларининг иқлим кўрсаткичлари рейтингида Ўзбекистон 53-ўринни эгаллади

Ушбу глобал баҳолаш тизими мамлакатларнинг иқлим ўзгаришига қарши курашдаги натижаларини солиштиради.

1 дақиқа ўқиш2 627 кўришлар0 изоҳ2

Жаҳон мамлакатларининг иқлим кўрсаткичлари рейтинги эълон қилинди. Унда Ўзбекистон 53-ўринни эгаллади.

Бу ҳар йили Germanwatch вa NewClimate Institute   томонидан тузиладиган глобал баҳолаш тизими бўлиб, у мамлакатларнинг иқлим ўзгаришига қарши курашдаги натижаларини солиштиради.

Унда мамлакатлар 4 асосий йўналишда баҳоланади. Булар иссиқхона газлари эмиссияси, янги, яъни қайта тикланувчи энергия, энергия самарадорлиги ҳамда иқлим сиёсати.

Ҳар бир йўналиш мамлакатнинг соҳавий ислоҳотлари, давлатнинг иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича шахсий — миллий даражадаги мажбурият ва режалари, энергия бозоридаги ўзгаришлар ҳамда атмосферага ташланаётган чиқиндилар ҳажми орқали ўлчанади.

Рейтингда 1-3-ўринлардан бутунлай бўш қолдирилган, негаки, ҳали ҳеч бир давлат юқори даражада тегишли талабларни бажармаган. Бунда 4-поғонада Дания, 5-ўринда Буюк Британия, ундан кейин Марокаш, Чили, Люксембург, Литва ҳамда 10-ўринда Нидерландия жой олган.

Ўзбекистон эгаллаган 53-ўрни билан жуда паст кўрсаткичли мамлакатлар гуруҳига киради. Бунга қазилма ёқилғи истеъмоли юқорилиги, қайта тикланувчи энергия улуши паст экани, иссиқхона газлари эмиссияси ўсаётгани ҳамда иқлим сиёсатида ўрта даражадаги ислоҳотлар сабаб бўлган.

2025 йил 24-28 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган рейдларда 67 та иссиқхона фаолияти ҳамда 34 та объект қурилиши тўхтатилгани хабар қилинганди.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Xalqaro jurnalistika yo‘nalishi talabasiman. “Daryo”da 2025-yilning avgust oyidan buyon ishlayman. Xabarlar yozaman. Sevimli kitobim Jek Londonning “Martin Iden” asari. Har yili Andrey Tarkovskiyning “Nostalghia” filmini kamida bir marta qayta ko‘raman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар