Daryo

Ўзбекистонда 27 ноябрь куни ҳарорат нисбатан пасаяди

Прогнозларга кўра, пайшанба куни ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

2 дақиқа ўқиш2 666 кўришлар0 изоҳ10

“Ўзгидромет” 27 ноябрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, пайшанба куни ҳаво ҳарорати нисбатан пасаяди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5 даража илиқ, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 3 даражагача совуқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Ноябрь ойининг сўнгги иш ҳафтасида Ўзбекистон ҳудудида қуруқ об-ҳаво сақланиб туриши прогноз қилинган. “Ўзгидромет” қиш мавсуми учун ҳам об-ҳаво прогнозини эълон қилганди. Унга кўра, декабрь ойи нормага нисбатан бир оз иссиқроқ бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик миқдори норма атрофида ёки ундан кам бўлади. Январь ойи умумий ҳолатда нормага яқин, айрим ҳудудларда бир оз совуқроқ бўлади. Учинчи ўн кунликда аномал совуқ кутилмоқда. Февраль ойи биринчи ўн кунлигида аномал совуқ давом этади. Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳаво сезиларли илийди.

28 ноябрь куни жума намозидан кейин барча масжидларда ёмғир сўраб, жамоат билан икки ракат истисқо намози ўқилади.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар