Daryo

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов тор доирада музокара ўтказди

Унда ўзаро савдони кўпайтириш ва саноат, энергетика, транспорт, машинасозлик, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида самарали кооперацияни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

1 дақиқа ўқиш2 234 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 ноябрь куни Кўксарой қароргоҳида Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан тор доирада музокара ўтказди.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, ушбу давлат ташрифи сўнгги йилларда намунали тус олган Ўзбекистон – Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлиши таъкидланди. Барча соҳаларда эришилаётган ижобий суръат ва фаол алоқалар мамнуният билан қайд этилди. Ўтган йили товар айирбошлаш 1 миллиард доллардан ошди. Юк ташиш ҳажми ортиб бормоқда, жумладан, Туркманбоши портидан фойдаланиш фаоллашган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Музокараларда ўзаро савдони кўпайтириш ва саноат, энергетика, транспорт, машинасозлик, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида самарали кооперацияни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳудудлараро алмашинувларни янада кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди. Хива шаҳрида учинчи Ҳудудлар форумини ўтказишга келишиб олинди. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов 16 ноябрь куни Ўзбекистонга келганди. Давлат ташрифи билан келган Туркманистон президентини расмий кутиб олиш маросими илк бор “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида бўлиб ўтди. 

Олий даражадаги музокаралар давомида Ўзбекистон—Туркманистон стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинади. Давлат раҳбарлари Шовот—Тошовуз чегараолди савдо зонасининг очилиш маросимида иштирок этиши режа қилинган.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар