Daryo

Ҳисобот: Иситиш мавсумида қанча оила компенсацияга эга бўлди?

Ўтган йили 444 минг оила компенсация олиш учун мурожаат қилган, шундан 208 мингтасига 23,3 млрд сўм (фақатгина иситиш даври — ноябрь-февраль ойлари учун) компенсация тўлови тўлаб берилган.

2 дақиқа ўқиш2 517 кўришлар0 изоҳ0

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Президентнинг 2025 йил 2 апрелдаги ПҚ-134-сон қарорига асосан 2025/2026 йил иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламига 1 млн сўмдан бир марталик моддий ёрдам етказилмоқда.

Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида 1 млн 162 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилди. Бир марталик моддий ёрдам тўлаш учун 1,2 трлн сўм маблағ тижорат бакига тўлиқ молиялаштириб берилди.

30 октябрь куни пластик картаси бор аҳолига бутун сумма ўтказиб берилди. Банк пластик картаси бўлмаган оилаларга нақд пул кўринишида “сайёр кассалар” томонидан тўлаб берилмоқда.

Ўтган даврда компенсация тўлаш учун келиб тушган 1,7 млн ариза кўриб чиқилди ва базавий меъёрдан ортиқ истеъмол қилган 362 минг оилаа 21,1 млрд сўм компенсация тўлови тўланди.

Маълумот учун, ўтган йили 444 минг оила компенсация олиш учун мурожаат қилган, шундан 208 мингтасига 23,3 млрд сўм (фақатгина иситиш даври — ноябрь-февраль ойлари учун) компенсация тўлови тўлаб берилган.

Ўзбекистонда 2 ноябрдан иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга ажратилган 1 миллион сўм миқдоридаги бир марталик моддий ёрдам берилиши бошланган. 

Иситиш мавсумида бир марталик ёрдам пули кимларга берилади?

Ёрдам пуллари “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи, “Камбағал оилалар реестри”га киритилган ҳамда “маҳалла еттилиги” томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатдаги оилаларга берилади.

“Маҳалла еттилиги” томонидан қўшимча рўйхатга эса биринчи навбатда боқувчисини йўқотган, оила аъзоларида I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслардан иборат бўлганлар киритилади. Жумладан, ногиронлиги бўлган болани парваришлаётган ва газ таъминоти мавжуд бўлмаган ҳамда марказлаштирилган иситиш тизими йўқ бўлган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар ҳам киритилади.

Шунингдек, бир хонадонда 3 ва ундан ортиқ оила биргаликда яшовчи, узоқ муддатли даволанишни талаб этувчи оғир касалликка чалинган шахслари бўлган оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи шахслар ҳамда ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳам еттилик рўйхатига киришда инобатга олинади.

Ёрдам пулини олиш учун юқорида келтирилган тоифаларга кирувчи фуқаролар жорий йилнинг 25 сентябрга қадар “Маҳалла еттилиги”га мурожаат қилиши зарур.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар