Daryo

Ўзбекистонда 14 ноябрь куни ҳарорат 23 даражагача кўтарилади

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Водийнинг айрим жойларида туман тушиши мумкин.

1 дақиқа ўқиш1 783 кўришлар0 изоҳ1

“Ўзгидромет” 14 ноябрь, жума куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3—8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4—6 даража илиқ, кундузи 17—19 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—7 даража илиқ, кундузи 16—21 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—7 даража илиқ, кундузи 16—21 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси кечаси 2—7 даража илиқ, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—7 даража илиқ, кундузи 18—23 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 13—18 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 10—15 даража илиқ бўлади.

“Ўзгидромет” иш ҳафтаси учун об-ҳаво прогнозида ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиши давом этишини, Республика ҳудудининг аксарият қисмида қуруқ ҳаво сақланиб туришини маълум қилганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар