Daryo

Тошкентда чиқиндидан қарздорларнинг электр тўловига чеклов киритиш бошланди

Пойтахтда 5 ноябрь куни қарздорлик бўйича 25 мингдан ортиқ абонент огоҳлантирилган. Қарзини 5 кун ичида тўламаганлар электр энергияси учун вақтинча тўлов қилолмайди. Бу тартиб декабрдан республиканинг қолган ҳудудларида ҳам жорий этилади.

1 дақиқа ўқиш3 074 кўришлар0 изоҳ1

Тошкентда чиқинди хизматидан қарздор 6 минг нафар абонентнинг электр тўловига вақтинча чеклов ўрнатилди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 5 ноябрь куни Тошкент шаҳри бўйича чиқинди хизматларидан юзага келган қарийб 2 млрд 239 млн сўм дебитор қарздорлик учун жами 25 минг 121 та абонент “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “2100” қисқа рақамидан “SMS” хабарнома орқали огоҳлантирилган.

Ушбу огоҳлантириш юборилганидан кейин 5 кун ичида қарздорликни бартараф этмаган 6 мингта абонентнинг электр энергияси учун тўлов қилиш имкониятига вақтинча чеклов жорий этилди.

Айни пайтда Тошкент шаҳри кесимида чиқинди хизматларидан жами 582 миллион сўмдан ортиқ дебитор қарздорлик мавжуд. Бу қарздорлик бартараф этилиши биланоқ электр тўловига вақтинча чеклов дарҳол ечилади.

Чиқиндиларни бошқариш агентлигининг билдиришича, 2025-йилнинг 1 июлидан чиқинди хизматларидан шаклланган қарздорликлар учун 2025-йилнинг 5 ноябридан бошлаб қўлланилмоқда. Мазкур тартиб жорий йилнинг декабрь ойидан бошлаб республиканинг қолган ҳудудларида ҳам жорий этилади.

Санитар тозалаш корхоналари чиқинди тўловларини ҳисоблашда аниқлик ва ҳаққонийлик учун жавобгар ҳисобланади.

Ўзбекистонда 2026-йилнинг 1 январидан чиқинди хизматлари учун тўловларни уйма-уй юриб ундириш тўхтатилади. Чиқинди хизматлари учун тўловлар жисмоний ва юрдик шахслар томонидан фақат онлайн тарзда барча электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади. Санитар тозалаш соҳасида истеъмолчилардан фақатгина кўрсатилган хизматлар учун тўлов ҳисобланади.



Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар