Бош прокуратура Сирдарё вилоятида 2025-йилнинг илк 10 ойида қанча солиқ қарзи ундирилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу давр ичида МИБ бўлимларига олиқ қарздорлигини ундиришга оид жами 1 триллион 620,5 миллиард сўмлик 39 034 та ижро ҳужжати келиб тушган. Шундан 1 триллион 506,7 миллиард сўмлик қарздорлик ундирилиб, 33 мингга яқин ижро ҳужжати тамомланган.
Қолдиқдаги ижро ишлари бўйича солиқдан қарздорларга тегишли 110 миллиард сўмлик мол-мулк аукцион савдоларига чиқарилган. Ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Тошкент вилоятида ҳам ушбу даврда сувдан қарзи бўлган фуқаролардан 19 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ ундирилгани хабар қилинганди.
Бухорода эса қарздорлик сабаб 513,3 миллиард сўмлик 772 та гаров мулки аукцион савдоларига чиқарилиб, сотилган 272 та мулк ҳисобидан 50 миллиард сўм пул банкларга ўтказиб берилганди.








