Daryo

Туркия Нетаньяху ва яна 37 нафар исролиллик амалдорни қамоққа олишга ордер чиқарди

Истанбул прокуратураси уларнинг ҳаракатларини “геноцид”, “ҳарбий жиноятлар” ва “инсониятга қарши жиноятлар” деб баҳолаган.

1 дақиқа ўқиш2 163 кўришлар0 изоҳ1

Истанбул прокуратураси Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва бошқа 36 нафар исроиллик амалдорни геноцид ва инсониятга қарши жиноятларда айблаб, қамоққа олиш ордерини берди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди

Прокуратура баёнотида айтилишича, Исроил армиясининг фуқаролик обектлари, шифохоналар ва гуманитар миссияларга ҳужумлари, шунингдек, Ғазо секторининг қамалини ўрганиш доирасида халқаро конвенцияларнинг оммавий равишда бузилганлигини тасдиқловчи далиллар тўпланган.

Тергов якунларига кўра, Истанбул суди Исроилнинг 37 нафар амалдори, жумладан, бош вазир Биньямин Нетаньяху, мудофаа вазири Йисраэл Кац, миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир, Бош штаб бошлиғи Ҳерзи Ҳалеви ва ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони Давид Саъар Саламарни қамоққа олиш ордерини чиқарган.

Прокуратура уларнинг ҳаракатларини “геноцид”, “ҳарбий жиноятлар” ва “инсониятга қарши жиноятлар” деб баҳолаган.

Ҳужжатда қайд этилишича, тергов Исроил кучларининг Ғазога гуманитар ёрдам олиб бораётган “Сумуд” халқаро флотилиясига ҳужумидан сўнг бошланган.

Тўпланган материаллар орасида жабрланган шахсларнинг кўрсатмалари, тиббий хулосалар, шунингдек, шифохоналар ва инфратузилмага қилинган ҳужумлар далиллари мавжуд.

Тергов маълумотларига кўра, Исроил ҳарбий ва сиёсий раҳбарлари юзлаб тинч аҳолининг, жумладан, аёллар ва болаларнинг ҳалок бўлиши, гуманитар объектларнинг вайрон этилиши ва Ғазо аҳолисига ёрдам кўрсатишга тўсқинлик қилганлиги учун жавобгар ҳисобланади.

Халқаро тергов 2023-йилнинг октябрь ойидан бошлаб қайд этилган қонунбузарликларни, жумладан, Ал-Аҳли шифохонаси, Туркия-Фаластин дўстлик шифохонасига ҳужумлар, секторни қамал қилиш ва гуманитар миссияларга ҳужумларни қамраб олади

2024-йилнинг 21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Нетаньяхуни Ғазо секторидаги эҳтимолий ҳарбий жиноятлари учун қамоққа олиш тўғрисида ордер чиқарганди.

Andijondanman. Oʻzbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti hamda Xalqaro Nordik universitetini (magistr) tamomlaganman. “Daryo”da 2019-yildan beri muxbir boʻlib ishlayman va maxsus materiallar, tenderlar, sud hukmlari, tarjimalar bilan shugʻullanaman. 2025-yilda “Oltin qalam” milliy mukofotini olganman. Tarixiy film va seriallarni koʻrishni xush koʻraman. Eng sevimli asarim Togʻay Murodning “Otamdan qolgan dalalar” kitobidir.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар