Daryo

Ўзбекистон ва Озарбайжон энди жиноятга оид мобил қурилмалар бўйича ахборот алмашади

Бу бўйича битим тасдиқланди. Рақамли технологиялар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

1 дақиқа ўқиш2 286 кўришлар0 изоҳ1

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қарор билан Ўзбекистон ҳукумати ва Озарбайжон ўртасида клонланган, ўғирланган, йўқолган ва жиноят фаолияти билан боғлиқ мобил қурилмалар бўйича ахборот алмашинувини ташкил этиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Рақамли технологиялар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

Бундан аввал Шавкат Мирзиёев 19 май куни “Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги қонунни имзолаган эди. Мазкур шартнома икки давлат мустақиллиги, суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва барқарор иқтисодий ривожланишини янада мустаҳкамлашга қаратилган давлатлараро муносабатларнинг янги босқичини шартномавий-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашни назарда тутади.

Шунингдек, шартномада томонларнинг бир-бирларига қарши қаратилган ҳеч қандай блоклар ёки иттифоқларда қатнашмаслик ҳамда томонлардан бирининг фикри бўйича икки давлатнинг стратегик шериклиги ва иттифоқчилик муносабатларига зарар етказадиган ҳар қандай ҳаракатларда иштирок этишдан сақланиш каби мажбуриятлари белгиланган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар