Daryo

Фарғонада 1,4 млрд сўмлик субсидия ўзлаштириб юборилгани аниқланди

335 млн сўмлик субсидия маблағлари асоссиз ажратилган. Хусусан, 6 нафар фуқаро номига икки маротаба, яъни такрорий тарзда жами 34,9 млн сўмлик субсидия маблағлари қарор талабларига зид равишда ажратилган.

2 дақиқа ўқиш1 938 кўришлар0 изоҳ0

Фарғона вилоятида 1,4 млрд сўмлик субсидия маблағлари ўзлаштириб юборилгани аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги қарори асосида ажратилган субсидия маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши бўйича Фарғона вилоятида ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида аниқланишича, 2023—2024-йиллар давомида тадбиркорлик субъектларига ажратилган жами 9,3 млрд сўм миқдоридаги субсидия маблағлардан 1,4 млрд сўмлик қисми ўзлаштириб юборилган.

Жумладан:

  • Учкўприк туманида 2 та юридик шахс томонидан 37 нафар касаначига 309,4 млн сўмлик;
  • Риштон туманида 1 та юридик шахс томонидан 42 нафар касаначига 277,2 млн сўмлик;
  • Бағдод туманида 2 та юридик шахс томонидан 54 нафар касаначига 275,0 млн сўмлик;
  • Бешариқ туманида 1 та юридик шахс томонидан 33 нафар касаначига 192,4 млн сўмлик;
  • Қўқон шаҳрида 1 та юридик шахс томонидан 17 нафар касаначига 160,5 млн сўмлик асбоб-ускуналар етказиб берилмаган.
  • Фарғона туманида 1 та юридик шахс томонидан 14 нафар касаначига 106,3 млн сўмлик;
  • Фарғона шаҳрида 1 та юридик шахс томонидан 15 нафар касаначига 98,0 млн сўмлик;
  • Данғара туманида 1 та юридик шахс томонидан 7 нафар касаначига 51 млн сўмлик;
  • Шунингдек, жами 335 млн сўмлик субсидия маблағлари асоссиз ажратилгани аниқланди.

Хусусан, 6 нафар фуқаро номига икки маротаба, яъни такрорий тарзда жами 34,9 млн сўмлик субсидия маблағлари қарор талабларига зид равишда ажратилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги қарори асосида вилоят бўйича тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган, жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган 47 нафар фуқарога асбоб-ускуналар хариди йўналишида аввал субсидия маблағи олган бўлишига қарамасдан, такроран жами 300,1 млн сўм субсидия ажратилган.

Қарор талаби бўйича Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлими ходимлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари томонидан субсидия маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан мониторинг тадбирлари орқали назорат қилиб бориш ишларида ҳам масъулияцизлик ва қўпол хатоларга йўл қўйилган.

Тўпланган материаллар асосида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан аввал Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 1000 дан ортиқ манфаатлар тўқнашуви ва непотизм аниқланиб, тегишли чоралар кўрилгани ҳақида хабар берилганди. Жорий йилнинг июль ҳолатига кўра, вазирлик тизимида молия ва иқтисодиёт соҳаси бўйича фаолият юритувчи 1 280 нафар ходимда шу каби ҳолатлар қайд этилган.

Бундай вазиятларнинг 134 таси Ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, Республика даволаш-профилактика муассасалари, 347 таси ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари, туман (шаҳар) тиббиёт бўлимларида ҳамда 796 таси вазирлик тизимидаги бошқа тиббиёт ва даволаш-профилактика муассасалари ҳамда тизим ташкилотларида аниқланди.

Шунингдек, Андижонда 25 нафар аёлнинг номига сохта ҳужжатлар расмийлаштириб, субсидия маблағларини талон-торож қилган мансабдорлар аниқланган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар