“Ўзгидромет” 6 ноябрь, пайшанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 3—8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1—3 даража совуқ, кундузи 8—10 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—7 даража совуқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 8—13 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси кечаси -3 даража совуқ 2 даража илиқ, кундузи 8—13 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, баъзи жойларда -2 даражагача совуқ, кундузи 12—17 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3 даража совуқ -2 даража илиқ, кундузи 6—11 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7—12 даража совуқ, кундузи -3 даража совуқ -2 даража илиқ бўлади.
Прогнозларга кўра, ноябрь ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 1—1,5 даража паст бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда меъёрга яқин бўлади.








