Daryo

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 1 ноябрь куни ёмғир ёғади

Прогнозларга кўра, шанба куни ҳаво бир оз булутли бўлади. Ҳарорат кечаси 2 даражагача пасаяди.

2 дақиқа ўқиш2 832 кўришлар0 изоҳ0

“Ўзгидромет” 1 ноябрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, шанба куни айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли, кечқурун бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10 даража, кундузи 16-18 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво бир оз булутли, бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.

Самарқанд вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 19-24 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража бўлади.

Прогнозларга кўра, 3 ноябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4-6 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда. 3-5 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда қорга айланади. 4-6 ноябрга келиб ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва кечалари 0-3 даража илиқни ташкил этади, баъзи жойларда совуқ бўлиши мумкин.

Ноябрь ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 1-1.5 даража паст бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда меъёрга яқин бўлади. Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида (2-3 кун) ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида кутилмоқда.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар