Daryo

“Вилоят ҳокими ҳам ҳеч нарса қилолмади”. Фарғоналик мансабдор қарзини сўраган аёлни кечани бирга ўтказишга чақирди

Тармоқларда Олтиариқ туман Маданият бўлими бошлиғи қарзини қайтаришни сўраган аёлни кечани бирга ўтказишга чақиргани, акс ҳолда пулни қайтармаслигини таъкидлаган суҳбат видеоси тарқалди.

1 дақиқа ўқиш3 641 кўришлар0 изоҳ161

Фарғона вилояти Олтиариқ туман Маданият бўлими бошлиғи Элбек Мадалиев таниш аёлдан олган қарзини қайтариш учун бир кеча ишхонасида бирга қолишни таклиф қилди. Тармоқларда уларнинг ўзаро суҳбати акс этган видео тарқалди.

Аёл бўлим бошлиғи билан телефон орқали мулоқот қилар экан, берган пулларини қайтаришини сўрайди. Мансабдор эса бу пулларни олиш учун яна бир кечани у билан бирга ўтказиши кераклигини айтади. Акс ҳолда пулни қайтармаслигини билдиради. Аёл эса бир марта бундай хатога йўл қўйганини, аммо энди бу хатони такрорламаслигини айтиб, уни давлат ишхонасини ишратхонага айлантиришда айблайди. Шунингдек, бу ҳақда масъулларга шикоят қилишини билдиради.

“Қўлингдан келганини қил”, деган Элбек Мадалиев.

Суҳбатдош аёл унинг овозлари ёзилаётганини айтгач, мулозим унга вилоят ҳокими ҳам ҳеч қандай чора кўролмаганини қўшимча қилади.

“Агар ишдан ҳайдацанг, Элбек отимни бошқа қўяман. Билмасанг билиб ол, мен ҳокимнинг ‘любимчигиман’. Ҳаммани ишдан ҳайдаса ҳам мени ҳайдамайди”, деган Маданият бўлими бошлиғи.

Элбек Мадалиев сўзида шундай давом этган: “Сендан олдин вилоят ҳокимига ҳам боришди, вилоят ҳокими ҳам ҳеч нарса қилолмади. Ёзиб олганингни сунъий интеллект ёрдамида ясашган деб тан олмасам қўлингдан нима келади?”.

“Дарё” журналисти Олтиариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Алишер Хонкелдиев билан суҳбатлашиб, вазиятга аниқлик киритишга уринди.

Ҳокимлик вакилининг билдиришича, масъуллар туман Маданият бўлими бошлиғи Элбек Мадалиев билан суҳбатлашиб, воқеага изоҳ сўраган. Мансабдор видеода таъкидлаганидек, бу сунъий интеллект эканини айтган.

“Ҳозирча у бу сўзлашув сунъий интеллект эканини айтмоқда. Исботлайман демоқда. Кутяпмиз”, деди ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари.

Алишер Хонкелдиев туман ҳокими ҳам воқеадан хабардор эканини қўшимча қилди.

“Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

Qashqadaryodanman. 2012-yil O‘zMUning jurnalistika fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2018-yildan beri ishlayman. Yoqtirgan kino va filmlarim ko‘p, ammo ular orasida “Jigar” bo‘lakcha. Kitoblardan esa Abdulla Qodiriyning “O‘tkan kunlar asari yoqadi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар