Қашқадарё вилоятида солиқ қарздорлиги мавжуд фуқароларнинг автомобиллари жарима майдонига жойлаштирилмоқда. Бу ҳақда “Дарё”га бошқарма ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, айни кунгача 5 млрд сўмдан ортиқ қарзи бор 625 нафар фуқаронинг транспорт воситалари жарима майдонларига олиб кетилган.
Қўшимча қилинишича, бу каби тадбирлар вилоятда 7 минг нафар фуқаронинг 50 млрд сўмлик солиқ қарзини ундириш учун амалга оширилмоқда.Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасида фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлаши шартлиги белгиланган. Лекин бугунги кунда ўзларининг конституциявий бурчларини бажармай келаётган шахслар ҳам учрамоқда. Шу сабабли уларнинг номида бўлган автотранспорт воситалари вилоят ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан белгиланган тартибда жарима майдончаларига қўйилмоқда, — дейди бошқарманинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими масъули.
Олиб борилган тадбирлар натижасида 498 нафар фуқаронинг 3,5 млрд сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилди. Ушбу йўналишда тадбирлар давом этмоқда, — дейди масъуллар.








