Daryo

Ўзбекистон – Европа Иттифоқи: иқтисодий шерикликнинг янги босқичи

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида имзоланган Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим икки томонлама муносабатларнинг стратегик йўналишини белгилаб берди. Бу ҳужжат, энг аввало, Ўзбекистон иқтисодиётини замонавий глобал тизимга интеграция қилиш ва Европа бозорлари билан амалий ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган.

2 дақиқа ўқиш1 548 кўришлар0 изоҳ3

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида имзоланган Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим икки томонлама муносабатларнинг стратегик йўналишини белгилаб берди. Бу ҳужжат, энг аввало, Ўзбекистон иқтисодиётини замонавий глобал тизимга интеграция қилиш ва Европа бозорлари билан амалий ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган.

Битим 1996-йилдаги ҳужжатни алмаштириб, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи муносабатларини янги босқичга олиб чиқади. Унинг асосий мазмуни - иқтисодий прагматизм ва амалий натижа. Ҳужжат эркин бозор тамойилларини мустаҳкамлаш, божхона ва техник тўсиқларни камайтириш, хизматлар савдосини эркинлаштириш ҳамда тўғридан-тўғри инвестисия оқимини рағбатлантиришни назарда тутади.

Экспертлар фикрича, мазкур Битим Ўзбекистон учун Европа бозорларига кенг йўл очиб, миллий ишлаб чиқаришни халқаро стандартларга мослаштириш ва экспорт салоҳиятини ошириш имконини беради. Шу билан бирга, Битим Европа Иттифоқининг GSP+ имтиёзларидан фойдаланишни кенгайтиради ва мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик жараёнини тезлаштиради. Бу Ўзбекистон маҳсулотларининг Европа бозорларига тенг рақобат асосида чиқиши учун ҳуқуқий ва институсионал замин яратади.

Ҳужжат, шунингдек, “яшил иқтисодиёт”, қайта тикланувчи энергия, рақамли технологиялар ва инновациялар соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришни кўзда тутади. Европа Иттифоқи фондлари орқали молиялаштириладиган экопроектлар ва “Horizon Europe”, “Erasmus+” каби дастурларда иштирок қилиш имконияти Ўзбекистон иқтисодиётининг технологик янгиланишига хизмат қилади.

Мутахассислар таъкидламоқда: янги Битим Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи муносабатларини сиёсий эмас, амалий иқтисодий мазмунда қайта форматлайди. У нафақат савдо ҳажмини ошириш, балки Европа инвестисиялари, инновациялар ва технологияларини мамлакат иқтисодиётига олиб киришга қаратилган.

Шу билан бирга, Битим инсон ҳуқуқлари, очиқ бошқарув ва қонунийлик соҳаларидаги ҳамкорликни ҳам қамраб олади. Бироқ бу элементлар ислоҳотларни қўллаб-қувватловчи ёрдамчи йўналиш сифатида кўрилмоқда. Асосий устувор вазифа - Ўзбекистон иқтисодиётини рақобатбардош, диверсификациялашган ва барқарор моделга айлантиришдир.

Битимнинг амалга оширилиши Ўзбекистонни Европа ва Марказий Осиё ўртасидаги стратегик иқтисодий кўприкка айлантиради. “Глобал Гатеwай” ташаббуси доирасида транспорт, энергетика ва рақамли инфратузилмани ривожлантириш бўйича лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим - бу сиёсий рамз эмас, амалий иқтисодий стратегия. У Ўзбекистон учун Европа инвестисиялари, янги технологиялар ва экспорт имкониятларига йўл очиб, мамлакатнинг иқтисодий мустақиллиги ва барқарор ривожланишини таъминлайди.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар