Daryo

Самарқандга кириш йўллари 15 кунга ёпилади

Бу ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилиши муносабати билан боғлиқ.

1 дақиқа ўқиш10 019 кўришлар0 изоҳ5

ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилиши муносабати билан 30 октябрдан 14 ноябрга қадар Самарқандга кириш йўллари ёпилади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги огоҳлантирди.

Транзит транспорт воситалари учун айланма йўналишлар яратилган. Ҳайдовчиларга айланма йўл хариталарини кўриш имконини берувчи QR-кодли флаерлар тарқатилади.

ИИВ Ўзбекистон аҳолиси ва меҳмонларини Самарқандга сафарларни имкон қадар кейинроққа қолдиришга чақирди.

“Мазкур кунларда Самарқандга сафар режалаштирган бўлсангиз, имкон бўлса, ташрифни бошқа кунга қолдиринг. Бу чоралар халқаро анжуманни хавфсиз ўтказиш учун зарур”. дейилади вазирлик хабарида. 

ЮНЕСКО конференсияси 1985-йилдан бери илк бор Париждан ташқарида ўтказилади. Сессия Silk Road Samarkand сайёҳлик мажмуасида бўлиб ўтади.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар