Daryo

Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳаси яхлит рақамлаштирилади

2027-йилнинг 1 декабрь санасигача вазирлик ва идораларнинг тегишли ахборот тизимлари ФВВ ахборот-таҳлилий платформаларига интеграция қилинади.

1 дақиқа ўқиш2 128 кўришлар0 изоҳ0

Президентнинг фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасини рақамлаштиришга қаратилган қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Соҳани рақамли трансформация қилиш ҳамда илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантиришда қуйидагилар асосий вазифалар этиб қуйидагилар белгиланди:

  • 2028 йил 1 декабрга қадар фавқулодда вазиятлар органлари фаолиятига замонавий ахборот технологиялари ва рақамли ечимларни жорий этиш орқали рақамлаштириш даражасини 60 фоизга етказиш;
  • 2030-йилга қадар соҳага зарур бўлган импорт қилинаётган авария-қутқарув ва ёнғин-техник маҳсулотларни маҳаллийлаштириш даражасини 30 фоизгача ошириш;
  • соҳага оид инновацион маҳсулотларни яратиш, синов-тадқиқот ишларини, мувофиқликни баҳолаш тизимини ва ёнғин-техник экспертизасини янада ривожлантириш.

2026 йил 1 декабрга қадар идоралараро рақамли жамоа томонидан ягона технологик талаблар асосида фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳаси яхлит рақамлаштирилади.

2027 йил 1 декабргача вазирлик ва идораларнинг тегишли ахборот тизимлари ФВВ ахборот-таҳлилий платформаларига интеграция қилинади.

Аввалроқ Ўзбекистонда фавқулодда вазиятларни бартараф этишда энди сунъий интеллект ҳам қатнашиши хабар қилинганди.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Xalqaro jurnalistika yo‘nalishi talabasiman. “Daryo”da 2025-yilning avgust oyidan buyon ishlayman. Xabarlar yozaman. Sevimli kitobim Jek Londonning “Martin Iden” asari. Har yili Andrey Tarkovskiyning “Nostalghia” filmini kamida bir marta qayta ko‘raman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар