Ўзбекистонда ушбу ҳафта жуда илиқ ва булутсиз ўтиши прогноз қилинмоқда.
“Ўзгидромет” матбуот хизматининг маълум қилишича, 20—24 октябрь кунлари ҳарорат фони кечалари 8-13 даража, кундуз кунлари 23-28 даража атрофида бўлади. Бу ўртача иқлим меъёридан 4-6 даражага юқоридир.
Тошкентда ҳаво бир оз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. 20 октябрда кундузи ҳарорат 21-23 даражани ташкил этади. Кейинги кунларда ҳарорат кечалари 10-13 даража, кундуз кунлари 24-28 даража атрофида бўлади.
Прогнозларга кўра, келаси ҳафта ўрталаригача ҳам Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди.








