Daryo

Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди

Мюнхенликлар Германия Бундеслигасининг навбатдаги турида Дортмунднинг “Боруссия” клуби устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

1 дақиқа ўқиш2 125 кўришлар0 изоҳ1

“Бавария” дарвозабони Мануэль Нойер Бундеслигада энг кўп ғалаба қозонган футболчи сифатида рекорд ўрнатди. 19 октябрь, шанба куни мюнхенликлар Дортмунднинг “Боруссия” клуби устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу Нойер учун Бундеслигадаги 363-ғалаба бўлди ва мазкур натижа мусобақа тарихидаги мутлақ рекорд ҳисобланади.

Мюнхен клубининг сардори бу кўрсаткич бўйича ўзининг собиқ жамоадоши Томас Мюллерни (362 ғалаба) ортда қолдирди.

Мануэль Нойер 2011-йилда “Шалке 04” клубидан “Бавария” сафига ўтганди. У Бундеслига доирасида жами 530 учрашув ўтказган бўлиб, ўз дарвозасидан 446 та гол ўтказиб юборган. 242 та баҳсда эса дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Унинг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 2026-йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали Нойернинг қийматини 4 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Германия Бундеслигаси 7-туридан кейин “Бавария” 21 очко тўплаган ҳолда 1-ўринни эгаллаб турибди. Мюнхенликлар энг яқин та’қибчиси ҳисобланган “Лейпциг”ни 5 очкога ортда қолдирмоқда.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Bosma OAV fakulteti, Sport jurnalistikasi yo‘nalishini tugatganman. “Daryo”da 2025-yilning mart oyidan beri ishlayman va xabarlar hamda tahliliy maqolalar yozaman. Har yili Qozog‘istonning “Hokim” kinosini kamida bir marta ko‘raman. Said Ahmadning “Ufq” trilogiyasini sevib o‘qiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар