Daryo

Саида Мирзиёева Британия бизнес вакиллари билан учрашди

“Мен мамлакатимизда юз берган улкан ўзгаришлар билан фахрланаман. Биз юзлаб йиллик тарихга эга бўлган ишбилармон доираларнинг ишончини қозониб бормоқдамиз”, деди Президент администрацияси раҳбари.

1 дақиқа ўқиш1 709 кўришлар0 изоҳ0

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Британия бизнес вакиллари билан учрашди.

Маълум қилинишича, ишбилармон доиралар билан учрашувда Британия бизнес вакиллари Ўзбекистонда амалга ошираётган лойиҳалари ҳамда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келгуси режалари ҳақида маълумот берган.

“Бу Ўзбекистондаги бизнес муҳитига ташқаридан берилган мутлақо холисона баҳо эди ва мен мамлакатимизда юз берган улкан ўзгаришлар билан фахрланаман.

Биз юзлаб йиллик тарихга эга бўлган ишбилармон доираларнинг ишончини қозониб бормоқдамиз”, деди Саида Мирзиёева.

Саида Мирзиёева бугун, шунингдек, Лондонда ташкил этилган роунд-шоу давомида Буюк Британия Ғазначилиги иқтисодий котиби Люси Ригби билан учрашув ўтказди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар