Daryo

Президент Anglesey Food омборини бориб кўрди (фото)

Марказда тун-у кун ишловчи 96 та синов усулига эга махсус лаборатория барпо этилади. Мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

1 дақиқа ўқиш2 094 кўришлар0 изоҳ21

Шавкат Мирзиёев Anglesey Food масъулияти чекланган жамиятининг маҳсулотларни сақлаш ва тақсимлаш маркази фаолиятини ҳам бориб кўрди.

“Янги авлод” махсус саноат зонаси ҳудудида ташкил этилган мазкур корхона Korzinka дўконлар тармоғи учун маҳсулотларни сақлаш, саралаш ва қадоқлаш хизматларини кўрсатади.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Корхона 10 гектар майдонда жойлашган бўлиб, 49 минг квадрат метр ҳудудига омбор жойлаштирилган. Қурилиш материаллари ва музлаткич камералар учун жиҳозлар Хитой, Туркия, Беларусь ва Россия давлатларидан олиб келинган, барчаси EDGE Advanced халқаро сертификатига эга.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Ушбу лойиҳа Марказий Осиёдаги “А” синфига кирувчи энг йирик тақсимот маркази ҳисобланади. Бир вақтнинг ўзида 145 та дарвозада текисловчи мосламалар юклаш ҳамда юкни тушириш имконига эга.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Марказда 4 хил ҳароратли ҳудуд мавжуд. Шу боис маҳсулотлар турига қараб музлаткичда, паст ҳароратли совитиш камераларида ҳамда қуруқ жойда сақланади.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Марказда тун-у кун ишловчи 96 та синов усулига эга махсус лаборатория барпо этилади. Мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Танишув якунида бўлиб ўтган жамоатчилик вакиллари билан мулоқотда оқилона иқтисодий сиёсат ва инвесторларнинг бунга ишончи ҳақида сўз юритилди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

“Сўнгги саккиз йилда 130 миллиард долларлик хорижий инвестиция кириб келди, бу қанчадан қанча завод ва корхоналарга айланди. Бугун ҳам яна бир катта лойиҳа — янги халқаро аэропорт қурилишини бошладик. Унга Саудия Арабистони, Япония, Корея инвестиция киритяпти. Бу ўз ўзидан бўлмайди. Бу — мамлакатимиз келажагига бўлган катта ишонч белгиси”, дея таъкидлади президент.

​

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар