Daryo

Покистон аскарларининг қуроллари ва танки Афғонистон қўлига ўтди — “Толибон”

Тонгги ҳужум оқибатида Афғонистонда 12 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ одам жароҳатланди. “Толибон” Покистон ҳужумига жавобан ўт очди. Покистонлик ҳарбийлар орасида йўқотишлар бор.

1 дақиқа ўқиш2 146 кўришлар0 изоҳ3

Покистоннинг 15 октябрь кунги ҳужуми оқибатида Афғонистон томонида камида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Толибон” матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид хабар берди.

Унинг сўзларига кўа, ҳужум кундузи Қандаҳорнинг Спин Болдак ҳудудида амалга оширилган. Покистон кучлари енгил ва оғир қуроллардан фойдаланган ҳолда Афғонистонга ҳужум қилган. Оқибатда 12 нафардан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган ва 100 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Шундан сўнг афғон кучлари жавоб ҳаракатларини амалга оширган. Қарши ҳужум чоғида Покистоннинг бир неча аскари ҳалок бўлган, уларнинг постлари қўлга олиниб, қурол-яроғ ва танклари афғон кучлари қўлига ўтган. Аксарият ҳарбий обектлар йўқ қилинган, деди Мужоҳид.

Афғонистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик

10 октябрь куни Афғонистон пойтахти Кобулда икки марта портлаш содир бўлди. “Толибон” мазкур ҳужумлар учун Покистонни айблади. Исломобод ҳужумларни тасдиқлаб, улар “Таҳрики Толибон Покистон” гуруҳи жангариларига қаратилганини айтди. Мазкур жангарилар билан тўқнашувда 11 нафар покистонлик ҳалок бўлган эди.

12 октябрь кун Афғонистонга қилинган ҳужум учун “Толибон” жавоб қайтарди.

“Афғонистон армияси чегаранинг нариги томонидаги ҳарбий объектларга зарба берди, улар вақти-вақти билан тинч аҳолига ҳужум қилиш ва Афғонистоннинг ҳудудий яхлитлигини бузиш учун фойдаланилган”, дея тўқнашувларга муносабат билдирди Афғонистон Мудофаа вазирлиги.

​

Покистон ички ишлар вазири Муҳсин Нақви афғонларнинг ҳужумларини “сабабсиз” деб атади ва уларни тинч аҳолига қарата ўқ узишда айблади. У Покистон кучлари Афғонистон зарбаларига жавоб қайтариши ҳақида огоҳлантирди. Жавоб зарбалари айнан 15 октябрь куни йўлланди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар