Daryo

“Толибон” кучлари Покистонга зарбалар йўллади

Бу Афғонистоннинг учта вилоятига қилинган ҳужум ортидан амалга оширилди. Покистон ҳарбийлари тўртта дрон уриб туширилганини билдириб, кейинги провокацияга “муносиб жавоб қайтарилиши”дан огоҳлантирди.

1 дақиқа ўқиш4 999 кўришлар0 изоҳ2

Афғонистоннинг “Толибон” ҳаракати Покистон билан чегарадаги нишонларга зарбалар берди, Балужистон вилоятида бир неча киши жароҳатланди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Покистон ҳарбийлари тўртта дрон уриб туширилганини маълум қилди ва ҳар қандай кейинги провокацияга “муносиб жавоб қайтарилиши” ҳақида огоҳлантирди. BBC мазкур тўқнашувни мустақил равишда тасдиқлай олмади. Ушбу отишмалар Покистон 28 июнь куни Афғонистонга ҳаво зарбалари уюштирганидан сўнг содир бўлди. БМТ мазкур ҳужумларда 28 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганини маълум қилганди.

Фото: 28 июнь куни ҳужумга учраган Афғонистоннинг Пактия вилоятидаги бино / Reuters

Покистон узоқ вақтдан бери Афғонистонни ўз тупроғида қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширувчи террорчиларга бошпана беришда айблаб келади, “Толибон” ҳукумати эса бу даъвони рад этмоқда. Афғонистон 28 июнь кунги ҳужумларда 36 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлгани, 160 дан ортиқ киши жароҳатланганини эълон қилди.

“Толибон” мазкур ҳужумларни “қўрқоқларча амалга оширилган босқинчилик ҳаракати” деб баҳолади. Покистон ўша куни Афғонистоннинг Пактия, Пактика ва Кунар вилоятларига зарба бериб, 29 нафар жангарини йўқ қилганини маълум қилди.

Покистон буни “яқин орада содир этилган бир қанча террористик ҳодисалар”га жавоб деб атади. Жумладан, Карачи шаҳрида “Жамоат ул-Аҳрор” гуруҳи аъзолари Синд Рейнжерс объектига бомба ва қурол билан ҳужум уюштирди. Оқибатда уч нафар ҳарбий ҳалок бўлган, тўрт нафари яраланди.

Фото: 28 июнь куни Карачидаги портлаш ва қуролли ҳужумдан кейин хавфсизлик ходимлари бино томини кўздан кечирмоқда / Reuters

Февраль ойида икки давлат ўртасидаги тўқнашувларда ўнлаб одамлар ҳалок бўлганди. Март ойида эса Покистоннинг Кобулдаги гиёҳвандларни реабилитация қилиш марказига берган зарбасида юзлаб одамлар ўлди. Июнь ойи бошида ҳам Покистон ҳаво ҳужумларини амалга оширди, 26 нафар жангари ҳалок бўлди. “Толибон” бу операцияларда 13 киши, асосан болалар ҳалок бўлганини маълум қилди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар