Daryo

Исроил ҲАМАСни жасадни адаштириб топширганликда айблади

ҲАМАС тунда қайтарган тўрт жасаддан бири “гаровга олинганларнинг ҳеч бирига мос келмаган”. Ҳозиргача 20 нафар тирик гаровга олинганлар ва етти кишининг жасади топширилди.

1 дақиқа ўқиш1 592 кўришлар0 изоҳ0

Исроил тунда ҲАМАС томонидан топширилган тўртта жасаддан бири “гаровга олинганларнинг ҳеч бирига мос келмаслиги”ни маълум қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

ҲАМАС тинчлик режасининг биринчи босқичи доирасида 48 нафар гаровга олинганларнинг барини қайтариши керак эди. Ҳозиргача 20 нафар тирик гаровга олинганлар ва етти кишининг жасади қайтарилган.

Жасадларни топширишдаги кечикишларга жавобан Исроил Ғазога гуманитар ёрдам киришини чеклаган. Шунингдек, Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти очилишини кечиктирган. ҲАМАС вайроналар сабабли жасадларни қидириб топиш вақт олишини эълон қилган.

Ғазода баъзи одамлар ўт очишни тўхтатишдан олдингига қараганда кўпроқ озиқ-овқат борлигини айтмоқда. Аммо ҳали ҳам сув ва электр энергияси танқислигига дуч келишмоқда.

Кимларнинг жасади қайтарилди?

ҲАМАС 14 октябрь куни кечқурун тўртта жасадни Исроилга топширди. Уларнинг барчаси ҳалок бўлган гаровга олинганлардир. Бироқ Исроил айнан улардан бири номаълум шахсга тегишли эканини айтмоқда. Қолган уч киши ҳақида қуйидагилар маълум:

Коллаж: BBC

Уриэл Барух 35 ёшли футболчи Нова мусиқа фестивалидан ўғирлаб кетилган. Икки нафар фарзанди бўлган.

Тамир Нимроди 20 ёшда эди, у 7 октябрь куни Эрез ўтиш жойида таълим ходими бўлиб хизмат қилган. Охирги марта онаси ўғлини ўша куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ўғирлаш видеосида кўрган. Унинг жасади топширилгунга қадар тақдири номаълум эди. 

Эйтан Леви 53 ёшли Бат Ям шаҳридан бўлган такси ҳайдовчиси. У 7 октябрь куни Ғазо секторига яқин йўлда ҳалок бўлгани айтилмоқда. 

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар