Daryo

Исроил ва ҲАМАС расмийлари 6 октябрда музокаралар ўтказади

Томонлар АҚШ президентининг тинчлик режасини муҳокама қилади. Асосий эътибор Ғазодаги исроиллик гаровга олинганлар эвазига фаластинлик маҳбусларни озод қилишга қаратилади.

1 дақиқа ўқиш1 215 кўришлар0 изоҳ0

Миср 6 октябрь куни Исроил ва ҲАМАС вакилларини музокара ўтказишга таклиф қилди. Бу ҳақда Қоҳира Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, музокаралар тўғридан-тўғри эмас, балки билвосита бўлиб ўтади. Унда томонлар АҚШ президенти Дональд Трампнинг тинчлик режасини муҳокама қилади. Асосий масала Ғазодаги исроиллик гаровга олинганлар эвазига фаластинлик маҳбусларни озод қилиш бўлади.

Учрашув айнан қаерда ўтказилишига аниқлик киритилмаган. Исроилнинг Ynet нашри ва бошқа бир қатор ОАВ маълумотларига кўра, у Шарм аш-Шайхда бўлиб ўтади. CNN Arabic телеканали эса Қоҳирани музокаралар жойи деб атамоқда. Исроил делегациясига стратегик режалаштириш вазири ва бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг ишончли вакили Рон Дермер бошчилик қилиши мумкин.

Трамп: “ҲАМАС режага рози бўлса, ўт очишни тўхтатиш режими кучга киради”

АҚШ президенти ҲАМАС Оқ уй томонидан таклиф қилинган режага розилигини тасдиқлаши биланоқ Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режими кучга киришини айтди. Биньямин Нетаньяху ҲАМАСни қуролсизлантириш ва Ғазо секторини дипломатик ёки ҳарбий воситалар ёрдамида демилитаризация қилиш ниятида.

“Бунга осон ёки қийин йўл билан эришилади, аммо бу содир бўлади”, деган Исроил бош вазири.

​

ҲАМАС ҳаракати агар “алмашинувни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар” яратилса, барча тирик қолган гаровдагилар ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини “президент Трамп таклиф қилган алмашинув формуласига мувофиқ” Исроилга топширишга рози бўлди.

“Ҳаракат ушбу келишув тафсилотларини муҳокама қилиш учун воситачилар орқали зудлик билан музокараларни бошлашга тайёрлигини тасдиқлайди”, дейилади ҲАМАС хабарида.

Шунингдек, гуруҳ Ғазо секторини бошқаришни “Фаластин миллий консенсуси ҳамда араблар ва исломни қўллаб-қувватлашга асосланган” мустақил органга топширишга розилигини билдирди. ҲАМАС режада кўзда тутилган қуролсизланиш масаласига тўхталмади. Қатардаги ҲАМАС етакчилари АҚШ президенти ташаббусининг баъзи шартларини ўзгартиришни талаб қилди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар