Daryo

Тошкентдаги мактабларнинг бирида ёнғин содир бўлди (видео)

Ҳодисанинг сабаби таъмирлаш ишлари вақтида ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя этмаганликдан, дея тахмин қилинмоқда.

1 дақиқа ўқиш1 636 кўришлар0 изоҳ1

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги мактабларнинг бирида ёнғин содир бўлди. ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унда айтилишича, бугун, 13 октябрь куни соат 17:23 да Тошкент шаҳар ФВБга 208-мактаб ҳудудидаги таъмирланаётган бўш бинонинг том қисмида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 17:28 да етиб бориб, ёнғин соат 17:39 да қуршаб олинган ҳамда соат 17:42 да бартараф этилган. Ёнғин вақтида мактаб ходимлари ва ўқувчилар бўлмаган.

Ҳодисанинг сабаби таъмирлаш ишлари вақтида ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя этмаганликдан, дея тахмин қилинмоқда, зарари аниқланмоқда.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Бундан аввал Тошкент туманидаги “Уч қаҳрамон” бозорида 11 август куни йирик ёнғин содир бўлганди. 10 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 02:29 да етиб борган. Ёнғин соат 03:24 да қуршаб олиниб, соат 04:46 да ўчирилган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар