Daryo

Самарқанддаги корхона табиатга 7 миллард сўмлик зарар етказди

Булунғур туманида жойлашган xорижий компания геологик ўрганиш мақсадида берилган рухсатнома ҳамда аукцион шартларида кўрсатилган талабларга риоя қилмаган ҳолда норуда қазилмаларни ноқонуний қазиш ишларини амалга оширган.

1 дақиқа ўқиш876 кўришлар0 изоҳ1

Самарқанддаги хорижий корхона олдин олинган лицензия шартлари ва амалдаги қонун талабларини бузган ҳолда қарийб 51 куб метр тупроқни ноқонуний равишда қазиб олган ва табиатга 7 миллиард 374 миллион зарар етказган. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

Вазирлик ҳузуридаги Давлат экологик назорат инспексияси томонидан Самарқанд вилояти Булунғур туманида жойлашган “С.И.” хорижий корхонаси фаолияти юзасидан текширув ўтказилган.

Унда аниқланишича, 2024 йил 25 ноябрда Ўзбекистон Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги “Ер қаъридан фойдаланиш маркази” ДМнинг 2024 йил 23 октябрдаги 44-сонли қарорига асосан Самарқанд вилояти Булунғур тумани марказидан 7,7 км шимолий-ғарбда жойлашган 11,3 гектар майдондаги лёссимон жинсдан иборат бўлган “Жомбой 3” участкасида геологик қидирув ишларини ўтказиш учун электрон онлайн аукцион ўтказилган.

Аукционда “С.И.” хорижий корхонаси ғолиб деб топилиб, 2024 йил 27 ноябрда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан геологик қидирув ишларини ўтказиш учун рухсатнома берилган.

Бироқ корхона қазиб олиш учун тегишли тартибдаги рухсатномани расмийлаштирмаган ҳамда геологик ўрганиш мақсадида берилган рухсатнома ҳамда аукцион шартларида кўрсатилган талабларга риоя қилмаган ҳолда норуда қазилмаларни ноқонуний қазиш ишларини амалга оширган.

Ўлчов ишлари амалга оширилганда хорижий корхона томонидан 50 859,25 м3 тупроқ (лёссимон жинслар) ноқонуний қазиб олинганлиги аниқланди.

“Мазкур ҳолат натижасида “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 18-48-моддалари ҳамда “Ер қаъри тўғрисида”ги қонуннинг 34-моддаси талаблари бузилган. Шунингдек, табиатга 7 миллиард 374 миллион 591 минг 250 сўм зарар етказилганлиги ҳисобланди”‘, дейилади вазирлик баёнотида.

Тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш мақсадида Бош прокуратурага юборилди.

Erkin G‘aybullayev 1992-yilda Samarqand shahrida tug‘ilgan. Ma’lumoti — oliy. Samarqand davlat chet tillar institutini tugatgan. Magistraturani Janubiy Koreyadagi Namseul universitetida o‘qigan. Ingliz, rus tillarini mukammal biladi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар