Daryo

Тошкент ҳаво ифлослиги бўйича дунёда яна етакчи

Ҳаво ифлосланиш даражаси меъёрдан 15 баравар ошган.

1 дақиқа ўқиш2 296 кўришлар0 изоҳ1

6 октябрь ҳолатига кўра, Тошкентда ҳаво ифлосланиш даражаси меъёрдан 15 баравар ошди. Бу ҳақда IQAir портали хабар бермоқда.

Соат 09:00 да Ўзбекистон пойтахтидаги мониторинг стансияси 380 AQI кўрсаткичини қайд этган. ПМ2.5 зарраларининг консентрацияси ЖССТ тавсия этган йиллик меъёрдан 15,4 баравар юқори бўлган.

Фото: IQAir

Гидрометеорология хизмати агентлиги маълумотига кўра, ҳаводаги ПМ2.5 майда дисперс зарралар миқдори 78,9 мкг/м³ ни ташкил этган бўлиб, бу рухсат этилган меъёр — 35 мкг/м³ дан 2,2 баравар юқори экани қайд этилган.

Мутахассислар бундай шароитда соғлиқни сақлаш бўйича бир қатор тавсияларни беришмоқда. Жумладан, очиқ ҳавода жисмоний машқлар билан шуғулланмаслик, деразаларни ёпиқ ҳолда сақлаш ва имкон қадар ташқарига кам чиқиш тавсия этилади. Шунингдек, кўчага чиққанда ниқоб тақиш ҳамда уйда ҳаво тозалагичлардан фойдаланиш керак.

Erkin G‘aybullayev 1992-yilda Samarqand shahrida tug‘ilgan. Ma’lumoti — oliy. Samarqand davlat chet tillar institutini tugatgan. Magistraturani Janubiy Koreyadagi Namseul universitetida o‘qigan. Ingliz, rus tillarini mukammal biladi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар