Daryo

ҲАМАС исроиллик гаровдагиларни озод қилишга рози бўлди - Al Jazeera

​Сиёсий бюро раҳбари ўринбосари ҳаракатнинг Трамп режасига принсипиал жиҳатдан қўшилганини, бироқ аниқ бандлар муҳокама қилиниши кераклигини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, ҲАМАС қуролларни “бўлажак Фаластин ҳукуматига” топширади.

2 дақиқа ўқиш1 410 кўришлар0 изоҳ1

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати барча тирик исроиллик гаровдаларни озод қилишга ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг режасига мувофиқ ҳалок бўлганларнинг жасадларини топширишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда ҳаракат баёнотига асосланиб, Al Jazeera телеканали хабар бермоқда.

“ҲАМАС ҳаракати босқинчилари (Исроил) гаровдагиларнинг барчасини озод қилишга ва Трамп томонидан таклиф қилинган айирбошлаш формуласига мувофиқ, айирбошлаш учун “ерда” зарур шартлар мавжуд бўлганда, жасадларни топширишга тайёрлигини билдиради. Шу муносабат билан ҲАМАС буни батафсил муҳокама қилиш учун воситачилар орқали дарҳол музокараларни бошлашга тайёрлигини тасдиқлайди”,

деб таъкидланади ҳаракат матбуот хизмати баёнотида.

Шу билан бирга, ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари ўринбосари Мусо Абу Марзук ҳозирги шароитда гаровларни 72 соат ичида озод қилиш ва жасадларни топшириш имконсиз эканлигини таъкидлаган.

Улар Ғазо секторини бошқаришни топширишга ҳам рози бўлишган.

“Ҳаракат Ғазо секторини бошқаришни Фаластин миллий келишуви асосида ҳамда араб ва ислом давлатлари кўмагида мустақил технократлардан иборат Фаластин қўмитасига топширишга розилигини яна бир бор тасдиқлайди”, дейилади баёнотда.

​Таъкидланишича, Трамп режасига киритилган бошқа масалалар анклавнинг келажаги ва фаластинликларнинг ажралмас ҳуқуқларига тааллуқли бўлиб, улар кенг қамровли миллий позиция билан боғлиқ ва халқаро ҳуқуққа асосланган. Ушбу мавзулар ҲАМАС ҳам кирадиган умумфаластин тузилмаси доирасида муҳокама қилиниши режалаштирилгани таъкидланган.

Абу Марзукнинг Al Jazeera’га айтишича, Трамп режасининг бандларини амалга ошириш тафсилотлар ва тушунтиришларни талаб қилади.

“Биз ҳаракат ва қурол билан боғлиқ барча масалалар бўйича музокараларни бошлаймиз. Режани (Трамп режасини) музокаралар жараёнисиз амалга ошириш мумкин эмас”, деди у.

​Сиёсий бюро раҳбари ўринбосари ҳаракатнинг Трамп режасига принсипиал жиҳатдан қўшилганини, бироқ аниқ бандлар муҳокама қилиниши кераклигини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, ҲАМАС қуролларни “бўлажак Фаластин ҳукуматига” топширади.

Трампнинг Ғазо бўйича режаси

29 сентябрь куни куни Оқ уй Трампнинг Ғазо секторидаги можарони тугатиш бўйича 20 банддан иборат “тўлиқ” режасини эълон қилди. Унда зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва гаровларни 72 соат ичида озод қилиш кўзда тутилган.

ҲАМАС ва “бошқа гуруҳлар” Ғазони бошқаришда бевосита ёки билвосита иштирок этмасликка рози бўлиши керак. Тинч-тотув яшашга ва қуролни топширишга рози бўлган ҳаракат аъзолари учун амнистия кўзда тутилган. Шу билан бирга, Исроил ярим эксклавни босиб олмаслиги ёки аннексия қилмаслиги керак.

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху режани қўллаб-қувватлади. Унинг сўзларига кўра, у ҳарбий мақсадларга эришиш учун жавоб беради. Шу тариқа улардан бештасига гаровларни қайтариш, ярим эксклав атрофидаги чегаралар хавфсизлиги, Ғазони демилитаризация қилиш, секторни Фаластин маъмурияти ёки ҲАМАС иштирокисиз бошқаришга эришилади.

Andijondanman. Oʻzbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti hamda Xalqaro Nordik universitetini (magistr) tamomlaganman. “Daryo”da 2019-yildan beri muxbir boʻlib ishlayman va maxsus materiallar, tenderlar, sud hukmlari, tarjimalar bilan shugʻullanaman. 2025-yilda “Oltin qalam” milliy mukofotini olganman. Tarixiy film va seriallarni koʻrishni xush koʻraman. Eng sevimli asarim Togʻay Murodning “Otamdan qolgan dalalar” kitobidir.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар