Daryo

Ўзбекистонда бир ойда табиатга 46,7 млрд сўмлик зарар етказилди

Бунда ноқонуний қум-шағал қазиб олиш, дарахт кесиш, балиқ овлаш, қурол сақлаш ва ов қилиш, экологияни ифлослантириш каби ҳолатлар аниқланган.

1 дақиқа ўқиш1 774 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистонда бир ойда табиатга 46,7 миллиард сўмлик зарар етказилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 116 та назорат тадбирларида 39 та ноқонуний қум-шағал қазиб олиш, 36 та дарахт кесиш, 15 та балиқ овлаш, 6 та ноқонуний қурол сақлаш ва ов қилиш, 20 та экологияни ифлослантириш каби ҳолатлар аниқланган.

Жумладан, Сирдарёнинг Бўка туманидан оқиб ўтувчи қисмида Оққўрғон туманида яшовчи 2 фуқаро ноқонуний электр қармоқ ёрдамида 16 та сазан, 12 дона карас ҳамда 3 дона “Қизил китоб”га киритилган Туркистон мўйловдорини овлаб, табиатга 622,1 миллион сўмлик зарар етган.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратура органларига юборилган.

Фуқаролардан бири ушбу жиноятни 2025 йилнинг июнь ойида ҳам содир этгани сабабли унга нисбатан 286 миллион сўм жарима тайинланиб, тегишли моддаларга асосан жиноят иши қўзғатилган бўлган.

Бошқа бир ҳолатда эса Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида 2 нафар шахс ноқонуний ов қилаётгани аниқланиб, улардан 12 дона ўқ тегишли тартибда олиб қўйилди. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Xalqaro jurnalistika yo‘nalishi talabasiman. “Daryo”da 2025-yilning avgust oyidan buyon ishlayman. Xabarlar yozaman. Sevimli kitobim Jek Londonning “Martin Iden” asari. Har yili Andrey Tarkovskiyning “Nostalghia” filmini kamida bir marta qayta ko‘raman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар