Daryo

Самарқандда саккиз пиёдани босиб кетган ҳайдовчи етти йилга қамалди

Авария сабаб уч фарзандли, ҳомиладор аёл ҳалок бўлганди. Қолган пиёдалар турли даражаларда жароҳатланган.

1 дақиқа ўқиш1 277 кўришлар1 изоҳ5

Самарқанд шаҳрида пиёдалар йўлагидан ўтаётган саккиз кишини босиб кетиб, улардан бирининг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи етти йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Миллий телеканалининг “Миллар” дастурида хабар берилди.

Воқеа 2025 йил 11 апрель куни содир бўлган. 28 ёшли Lacetti ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан тўхтамай, юқори тезликда ҳаракатланган. Йўлдан ўтаётган саккиз нафар фуқарони уриб юборган. Улар орасидаги жияни ва фарзандини етаклаб кетаётган ҳомиладор аёл ҳалок бўлган. Марҳуманинг уч нафар фарзанди онасиз қолган.

Ҳайдовчи иши Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида кўриб чиқилиб, унга ҳукм ўқилган. Суд айбланувчини уч йил транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан, етти йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазолаган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда мазкур йўл-транспорт ҳодисасининг видеоси тарқалганди. Тасвирда юқори тезликда ҳаракатланган автомобиль йўлдан ўтаётган пиёдаларни уриб, бир неча кишини учириб юборганини кўриш мумкин.

Ҳолат юзасидан Самарқанд ИИБ маълумот берган. Қайд этилишича, воқеа Самарқанд шаҳри “Нурли йўл” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Рудакий кўчасида содир бўлган. ЙТҲ оқибатида жароҳатланган пиёдалар шифохонага етказилган. Ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” чораси қўлланилган. Тергов олиб борилиши билдирилган.

Farg‘onadanman. Oʻzbekiston Milliy universitetini tamomlaganman. “Daryo”da 2022-yildan beri muxbirman. Iqtisodiy-siyosiy voqealarni yoritib boraman. Yoqtirgan kinolarimdan biri — “Shoushenkdan qochish”. Oxirgi o‘qilgan kitoblardan iqtisodchi olimlar Daron Ajemo‘g‘li va Jeyms Robinson hammuallifligidagi “Mamlakatlar tanazzuli sabablari…” kitobi yoqdi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар