Ла Лиганинг 7-тури доирасида “Реал Мадрид” ва “Атлетико” (2:5) ўртасидаги ўйинда мадридликлар ҳужумчиси Хулиан Алварес томонидан 64-дақиқада жарима зарбасидан киритилган голда VAR бригадаси томонидан хатога йўл қўйилгани маълум қилинди. Бу ҳақда ҳакамлик масалаларига ихтисослашган Арчиво VAR ўзининг X (аввалги Twitter) саҳифасида хабар берди.
Манбада айтилишича, зарбадан аввал “Атлетико” ҳимоячиси Робен Ле Норман қоидабузарлик қилган. Қоидаларга кўра, жарима зарбаси пайтида ҳужум қилаётган жамоа футболчилари рақиб “жонли девор”идан камида 1 метр узоқликда туриши шарт. Ле Норманд эса бу масофани бузган ва “жонли девор”га жуда яқин жойда турган.
VAR ҳакамлари бу вазиятда ўйиннинг бош ҳаками Хавьер Алберола Рохасни огоҳлантириши керак эди. Аммо бу амалга оширилмаган. Шундай экан, “Реал Мадрид” дарвозасига урилган гол расмий равишда ҳақиқий деб ҳисобланмаслиги лозим эди, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Испания Ла Лигаси 7-туридан ўрин олган “Атлетико” — “Реал” баҳсида майдон эгалари 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Айни пайтда “қироллик клуби” 18 очко билан турнир жадвалида етакчилик қилаётган бўлса, ғалаба қозонган “Атлетико” 12 очко билан 4-поғонани банд этган.








