“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоанинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг клубга қўшилганидан буён намойиш этаётган ўйинини юқори баҳолади. Бу ҳақда “шаҳарликлар” матбуот хизмати хабар берди.
“Абдуқодир бизда яхши таассурот қолдирмоқда. У марказий ҳимоячи сифатида ўзини яхши кўрсатди. Қолаверса, чап қанот ҳимоясидан ташқари, ҳимоянинг барча чизиқларида ҳаракат қила олади”, деди Гвардиола.
Испаниялик мутахассис Ҳусанов ҳужумда яхши ўйин кўрсата олмаса-да, унинг бошқа ижобий жиҳатлари бор эканлигини таъкидлади:
“Эҳтимол, у ҳужумда етарлича фаол бўлмас, бироқ ҳимояда жуда ишончли ўйин кўрсатмоқда. Жисмоний жиҳатдан кучли, ўйини барқарор. У менга энг яхши формадаги Кайл Уокернинг ҳаракатларини эслатади. Абдуқодир ҳали жуда ёш бўлишига қарамай, кучли рақибларга қарши ўйинларда ҳам ўзини кўрсатмоқда. Ўрганишдан қочмайди”.
Пеп Гвардиола ўзбекистонлик футболчининг қисқа вақт ичида кўрсатган ўйини ҳақида ҳам тўхталди:
Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсум “Манчестер Сити” таркибида 5 та ўйинда майдонга тушди. Унинг клуб билан шартномаси 2029-йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали ўзбекистонлик ҳимоячининг қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.“У ҳали жуда ёш. Аввалига Ўзбекистондан Францияга кўчиб ўтди ва Лига 1 доирасида 8–10 та ўйин ўтказди. Кейин эса “Манчестер Сити”га келиб, жамоа учун осон бўлмаган даврда мослаша олди. Менимча, Ҳусанов — ажойиб футболчи. Бир оз муддат ўтгач, уни қанчалар яхши футболчи эканлигини англаб етасизлар. Ўйлайманки, бу йигит “Сити”да узоқ йиллар фаолият олиб боради”, дея қўшимча қилди Гвардиола.








