Ижтимоий тармоқларда Шеробод туманидаги 41-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси директор ўринбосари томонидан калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилоят Мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси маълумот берди.
Аниқланишича, 3 июль куни тарбиячи У.Ш. ва директор ўринбосари А.Б. ўртасида жанжал юз берган. Ўрганиш натижасида директор ўринбосари педагог одоб-ахлоқ қоидаларига зид хатти-ҳаракат содир этгани сабабли у билан тузилган меҳнат шартномаси 11 июль куни бекор қилинган.
Шунингдек, тарбиячи У.Ш.нинг меҳнат шартномаси ҳам унинг аризасига биноан белгиланган тартибда тугатилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 8 июлдаги қарори билан Ўзбекистонда мактабгача таълим ташкилоти педагогининг касбий стандарти тасдиқланган.
Касбий стандарт мактабгача таълим ташкилоти педагогининг шахсий фазилатлари, касбий билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган минимал талабларни белгилайди.








