Daryo

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампнинг махсус вакилини қабул қилди

АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор билан Ўзбекистон—АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

1 дақиқа ўқиш1 656 кўришлар0 изоҳ0

Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси 80-юбилей сессияси тадбирлари доирасида ўзи учун ажратилган қароргоҳда АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Горни қабул қилди. 

Президент матбуот хизматининг ёзишича, учрашув аввалида Сержио Гор АҚШ президенти Дональд Трампнинг самимий саломини етказди. 2025 йил 5 сентябрь куни икки мамлакат етакчиларининг телефон орқали мулоқотида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон—АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва АҚШ етакчилари телефон орқали мулоқотда стратегик шерикликни янада кенгайтиришга келишиб олинганди. 

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Жадал сиёсий мулоқот, турли даражадаги делегациялар алмашинуви ҳамда ишбилармонлик алоқалари суръати ортиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Шу кунларда Нью Йорк шаҳрида АҚШнинг етакчи компаниялари билан кўплаб самарали учрашув ва тадбирлар ўтказилди. Фуқаро авиацияси, тоғ-кон саноати, молия ва инновациялар, кимё, энергетика ва бошқа устувор йўналишларда умумий қиймати 100 миллиард доллардан зиёд бўлган шартномалар ва истиқболли лойиҳалар портфели шакллантирилди.

Янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш учун АҚШ Эксимбанки ва DFC жамғармаси имкониятларидан фойдаланиш, уларни амалга оширишни жадаллаштириш учун қўшма Мувофиқлаштирувчи қўмита таъсис этиш муҳимлиги қайд этилди.

Хавфсизлик, терроризм ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш соҳаларидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Бўлажак тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

Times of Malta ва OCCRP нашрларига кура, Сержо Гор 1986-иил 30-ноябрда Тошкентда туғилган. Унинг уша паитдаги тулиқ исми Сергеи Гороховскии булган. Буни унинг адвокати Роберт Гарсон ҳам тасдиқлаган.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар