Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида “Илғор механика: тузилмалар, материаллар, трибология” мавзусида Халқаро семинар иш бошлади.
Семинарда Германия, Буюк Британия ва Россия каби йирик давлатларнинг олий таълим муассасалари ва ташкилотларидан профессор-ўқитувчилар, мутахассислар иштирок этмоқда.
Конференцияда техник ва биологик системаларнинг турли жиҳатлари боғлиқлиги, деформацияланувчи қаттиқ жисмлар механикаси каби масалалар муҳокама қилинади.
Анжуманнинг биринчи кунида турли олим ва мутахассислар маъруза қилиб, уларнинг оралиғида конференция иштирокчилари ўртасида мавзуга доир савол-жавоб тарзидаги қисқа мунозаралар ҳам бўлиб ўтган. Ушбу халқаро конференция 26 сентябргача давом этади.








