Daryo

Ўзбекистонда 53 мингдан ортиқ тадбиркор 171 млрд сўмлик жаримадан озод бўлди

Ҳозирда яна 6 мингдан зиёд корхонада солиқ ҳисоботини ихтиёрий равишда топшириб, ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этгани ҳамда уни 30 кун ичида бартараф этиши орқали жаримадан озод бўлиш имкони мавжуд

1 дақиқа ўқиш922 кўришлар0 изоҳ1

Ўзбекистонда 53 478 та субъект 171,6 млрд сўмлик жарималардан озод этилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди. 

Қайд этилишича, турли сабабларга кўра айрим солиқ тўловчилар ушбу мажбуриятни ўз вақтида бажара олмайди. Ҳисоботни белгиланган муддатда топширмаслик ҳуқуқбузарлик ҳисобланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда жарима қўлланишига сабаб бўлади.

Айрим турдаги ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари йўл қўйилган қонунбузилишларни ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан 30 кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этса, улар жаримадан халос бўлади. Яъни бундай ҳолатда уларга жарима эмас, балки огоҳлантириш берилади.

2025-йилнинг 22 сентябрь ҳолатига солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаган:

🔹53 478 та субъектга ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилгани ва камчиликлар 30 кун ичида тўлиқ бартараф этилгани боис жарималар қўлланилмади, уларга фақат огоҳлантириш берилди;

🔹натижада уларга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган 171,6 млрд сўмлик маъмурий жарималар солиқ тўловчилар ихтиёрида қолди.

Ҳозирда яна 6 738 та корхонада солиқ ҳисоботини ихтиёрий равишда топшириб, ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этгани ҳамда уни 30 кун ичида бартараф этиши орқали жаримадан озод бўлиш имконияти мавжуд.

Маълумот учун, ўз вақтида тақдим этилмаган ҳар бир солиқ ҳисоботи учун БҲМнинг 10 баравари = 4 120 000 сўм жарима қўлланилади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар