Daryo

Жаҳон банки ва Ўзбекистон ўртасида лойиҳалар портфели 14 млрд доллардан ошди

Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни Наманган шаҳрида Жаҳон банкининг глобал директори Луис Фелипе Лопес-Калвани қабул қилди.

1 дақиқа ўқиш7 984 кўришлар0 изоҳ1

Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни Наманган шаҳрида Жаҳон банкининг глобал директори Луис Фелипе Лопес-Калвани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, музокаралар аввалида юқори мартабали меҳмон давлат раҳбарига Жаҳон банки гуруҳи президенти Ажай Банганинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ҳамда "Камбағалликдан фаровонлик сари" халқаро форуми муваффақиятли ташкил этилгани билан табриклади.

Жаҳон банки билан стратегик шерикликни, энг аввало, Барқарор ривожланишнинг биринчи мақсади бўлмиш камбағалликка қарши курашиш соҳасида янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Ушбу глобал молиявий институт билан амалий ҳамкорликда юксак даражага эришилгани катта мамнуният билан қайд этилди.

 

Мамлакат дастури муваффақиятли амалга оширилмоқда. Ўзбекистон банкнинг макроминтақадаги етакчи ҳамкорларидан биридир. Лойиҳалар портфели 14 миллиард доллардан ошди.

Жаҳон банкининг фаол кўмагида камбағаллик даражасини аниқлаш методологияси ишлаб чиқилди.

Айни пайтда Ўзбекистонда камбағаллик ва тенглик кўрсаткичлари биргаликда диагностика қилинмоқда.

"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурини амалга ошириш доирасида хотин-қизлар ва ёшлар учун иш ўринлари яратиш, шаҳар ва қишлоқларнинг ижтимоий инфратузилмасини модернизация қилиш, туризмни ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ўз ичига олган қўшма лойиҳа тайёрлаш таклиф қилинди.

Хусусий сектор лойиҳаларини илгари суриш, ўрта муддатли ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш, аҳолини рўйхатга олиш ва бошқа устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар