Daryo

Қатардаги араб-ислом саммитида Шавкат Мирзиёев мурожаати ўқиб эшиттирилди

Исроилнинг Доҳага йўллаган ракета зарбасини муҳокама қилиш мақсадида чақирилган фавқулодда йиғилишда Ўзбекистон ТИВ раҳбари иштирок этди.

1 дақиқа ўқиш4 067 кўришлар0 изоҳ14
Қатар пойтахтида 15 сентябрь куни бўлиб ўтган фавқулодда араб-ислом саммитида Шавкат Мирзиёев мурожаати ўқиб эшиттирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов хабар берди.

“Доҳа шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийларининг Фавқулодда араб-ислом саммити иштирокчиларига йўллаган мурожаатини етказдик. Президентимиз баёнотида биродар Қатар халқи ва барча мусулмон мамлакатлари билан мустаҳкам бирдамлигини қайд этиб, Яқин Шарқда тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солаётган сўнгги ҳарбий тажовузни кескин қоралади”, деб ёзди вазир ўзининг саҳифасида.
​
Фото: ТИВ матбуот хизмати

Унинг қайд этишича, Ўзбекистон ўзининг қатъий позициясини яна бир бор тасдиқлади:

• барча можаролар тинч йўл ва дипломатия ёрдамида ҳал қилиниши лозим;

• халқаро ҳамжамият зўравонликни тўхтатиш ва вазиятнинг янада кескинлашувига йўл қўймаслик учун шошилинч чоралар кўриши зарур;

• БМТ қарорларига мувофиқ Фаластин халқининг мустақил давлат тузиш бўйича қонуний ҳуқуқи ҳурмат қилиниши шарт;

• Ўзбекистон жабрланганларга гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёр, бу аллақачон мамлакатда фаластинлик фуқароларнинг бир гуруҳини қабул қилиш ва қўллаб-қувватлаш орқали намоён бўлди.
Фото: ТИВ матбуот хизмати

Фавқулодда араб-ислом саммити 8 сентябрь куни Исроилнинг Қатар пойтахтига йўллаган ракета зарбасини муҳокама қилиш мақсадида чақирилган фавқулодда йиғилиш эди. Бахтиёр Саидовнинг таъкидлашича, саммит минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида бирликни намойиш этиш ва самарали қўшма қарорлар ишлаб чиқиш учун муҳим платформа вазифасини ўтайди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар