Президент Шавкат Мирзиеев ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаети билан яқиндан танишиш мақсадида 16 сентябрь куни Наманган вилоятига келди ва ташрифни аэропортда олиб борилаетган қурилиш ишларини куздан кечиришдан бошлади. Бу ҳақдса Президент матбуот хизмати хабар берди.
Бу ерда 140 миллион доллар инвестиция ҳисобига янги терминаллар барпо этилмоқда. Давлат раҳбарининг вилоятга ўтган йилги ташрифи чоғида ушбу лоииҳа тақдимот қилинган эди. Бугунги кунда қурилиш ишлари давом этмоқда.
Шунингдек, аэропортда улкан юк терминали қурилмоқда. У кунига 50 тонна юк ташиш ва 90 та мамлакатга экспорт қилиш имконини беради. Энг муҳими, бу орқали водийда ягона карго тизими яратилади. Ҳудуднинг бизнес, экспорт ва транзит салоҳияти ошади. Бу йил Наманган вилоятига 1,5 миллион хорижий ва 2 миллиондан ортиқ маҳаллий сайёҳларни жалб қилиш, хизматлар экспортини 210 минг долларга етказиш режалаштирилган.
Аэропортда махсус сервис техникалари ҳам янгиланади. Бу турли ҳажмдаги самолётларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш имконини беради. Шунингдек, кейтеринг, ёнилғи қуйиш мажмуаси ва бошқа хўжалик бинолари қурилади. Янги терминаллар келгуси йил ишга туширилиши кўзда тутилган.
Давлат раҳбари аэропорт атрофидаги инфратузилмани унга мутаносиб ривожлантириш буиича курсатмалар берди. Дуненинг илғор тажрибасидаги каби, аэропорт атрофида меҳмонхоналар, савдо ва кунгилочар мажмуалар, барча замонавии хизматлар булиши зарурлиги таъкидланди. Автотураргоҳ ва сервис обектлари ташкил этиб, меҳмонлар учун қулаиликларни кенгаитириш вазифаси қуиилди.
Икки кунлик сафар дастуридан саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва ижтимоии соҳада ишга туширилган янги объектлар билан танишиш ҳамда вилоятни комплекс ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказиш ўрин олган.








