Daryo

Иситиш мавсумида бир марталик ёрдам пули кимларга берилади?

Жорий йилнинг апрель ойида қабул қилинган президент қарорига асосан 2025/26 йилги иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун 1 млн сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилади.

1 дақиқа ўқиш10 675 кўришлар2 изоҳ23

Иситиш мавсумида 1 миллион сўмдан бир марталик ёрдам пулларини кимлар олиши мумкинлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, президентнинг 134-қарорига асосан 2025/26 йилги иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун жорий йилнинг ноябрь ойида айрим эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилади.

Бунда ёрдам пуллари “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи, “Камбағал оилалар реестри”га киритилган ҳамда “маҳалла еттилиги” томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатдаги оилаларга берилади.

“Маҳалла еттилиги” томонидан қўшимча рўйхатга эса биринчи навбатда боқувчисини йўқотган, оила аъзоларида I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслардан иборат бўлганлар киритилади. Жумладан, ногиронлиги бўлган болани парваришлаётган ва газ таъминоти мавжуд бўлмаган ҳамда марказлаштирилган иситиш тизими йўқ бўлган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар ҳам киритилади.

Шунингдек, бир хонадонда 3 ва ундан ортиқ оила биргаликда яшовчи, узоқ муддатли даволанишни талаб этувчи оғир касалликка чалинган шахслари бўлган оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи шахслар ҳамда ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳам еттилик рўйхатига киришда инобатга олинади.

Ёрдам пулини олиш учун юқорида келтирилган тоифаларга кирувчи фуқаролар жорий йилнинг 25 сентябрга қадар “Маҳалла еттилиги”га мурожаат қилишлари зарур.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Xalqaro jurnalistika yo‘nalishi talabasiman. “Daryo”da 2025-yilning avgust oyidan buyon ishlayman. Xabarlar yozaman. Sevimli kitobim Jek Londonning “Martin Iden” asari. Har yili Andrey Tarkovskiyning “Nostalghia” filmini kamida bir marta qayta ko‘raman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар