Португалия терма жамоаси сардори ва “Ан-Насср” ҳужумчиси Криштиану Роналду ЖЧ–2026 саралаш босқичи доирасидаги Венгрияга (3:2) қарши ўйинда пеналтидан гол уриб, тарихий натижани такрорлади.
Championat нашри хабарига кўра, ушбу гол Роналду учун жаҳон чемпионати саралашларида киритилган 39-голга айланди. У бу орқали Гватемала терма жамоаси ҳужумчиси Карлос Руиснинг рекордини такрорлади. Агар Роналду саралаш доирасидаги навбатдаги баҳсларда гол киритса, яққол етакчига айланиб олади. Рўйхатнинг навбатдаги поғонасида аргентиналик футболчи Лионель Месси жой олган. “Интер Маями” ҳужумчиси ҳисобида 36 та гол мавжуд.
Маълумот ўрнида, Роналдунинг Португалия терма жамоаси таркибидаги дебюти 2003 йил 20 август куни Қозоғистонга (1:0) қарши ўртоқлик ўйинида амалга ошган. У миллий жамоа сафидаги биринчи голини эса Евро–2004 мусобақаси гуруҳ босқичида Грецияга (1:2) дарвоасига киритган.
Эслатиб ўтамиз, Португалия терма жамоаси 2026 йил АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида ўтадиган мундиал саралашнинг дастлабки икки туридан кейин 6 очко жамғариб, ўз гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Арманистон 3 очко билан иккинчи поғонани банд этган бўлса, Венгрия (1) ҳамда Ирландия (1) мос равишда 2 ҳамда 3-ўринларни эгаллаб турибди.








